Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгам Худо амр қилгандай, сизларга фармонларни ва қонун–қоидаларни ўргатдим. Мулк қилиб олаётган ўша юртда буларга риоя қилинглар. Мусо жамики Исроил халқини бир жойга йиғиб, уларга айтган нутқини давом эттирди. Эй Исроил халқи, эшитинглар! Бугун мен сизларга айтаётган фармонлар ва қонун–қоидаларга қулоқ солинглар. Буларни ёд олиб, битта қолдирмай бажаринглар. Агар шаҳрингизда қон тўкиш, ҳақ–ҳуқуқ талашиш ва зўравонлик каби можароларни ҳукм қилиш қийин бўлса, Эгангиз Худо танлайдиган жойга боринглар. Леви руҳонийларининг ва ўша вақтда хизматда бўлган ҳакамнинг олдига бориб, улардан сўранглар. Улар ҳукм чиқаради.
Выбор основного перевода