Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мусо уларга: — Кутиб туринглар–чи, Эгамиз сизлар тўғрингизда қандай амр берар экан, эшитай, — деди. Агар шаҳрингизда қон тўкиш, ҳақ–ҳуқуқ талашиш ва зўравонлик каби можароларни ҳукм қилиш қийин бўлса, Эгангиз Худо танлайдиган жойга боринглар. Леви руҳонийларининг ва ўша вақтда хизматда бўлган ҳакамнинг олдига бориб, улардан сўранглар. Улар ҳукм чиқаради. Улар чиқарган ҳукм бўйича иш тутинглар, ўргатганларини битта қолдирмай бажаринглар. Тушунтирган қонунни ва қонунга асосан чиқарган ҳукмни тўлиқ бажаринглар. Уларнинг айтганларидан чапга ҳам, ўнгга ҳам оғманглар. Эгангиз Худонинг хизматида турган руҳоний ва ҳакамнинг гапига қулоқ солмай, ўзбошимча иш тутган одам ўлиши керак. Шундай қилсангиз, Исроил халқи орасидан ёмонликни йўқ қилган бўласизлар. Бутун халқ бу воқеани эшитиб қўрқади, бундан кейин ўзбошимча иш қилмайдиган бўлади.
Выбор основного перевода