Мусонинг қайнатаси — Мидиён юртининг руҳонийси бўлган Ятро эди. Мусо унинг қўй–эчкиларини боқиб юрарди. У қўй–эчкиларни саҳронинг ғарб томонига ҳайдаб, Худонинг муқаддас тоғи Синайга бориб қолди.
Худо эса шундай деди: — Мен сен билан бўламан. Исроил халқини Мисрдан олиб чиққанингдан кейин, шу тоққа келиб, Менга сажда қиласизлар. Сени Мен юборганимнинг исботи шу бўлади.