Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мусо эса Эгамизга илтижо қилган эди, Эгамиз Мусога бир чўпни кўрсатди. Мусо чўпни олиб сувга ташлаган эди, сув ичишга яроқли бўлиб қолди. Шундай қилиб, ўша ерда Эгамиз Исроил халқини синади. Эгамиз уларга яшаш қонун–қоидасини берди. Эгангиз Худо қирқ йил давомида сизни саҳродан олиб юрди, ўша узоқ сафарни ёдингизда тутинглар. Эгамиз юрагингизда нима борлигини, Унинг амрларини бажаришингизни ёки бажармаслигингизни билиши учун сизларни қийинчиликларга дучор қилиб, синади. Ота–боболарингиз билмаган манна билан саҳрода қорнингизни тўйғизди. Оқибатда сизларга яхшилик келтириш учун сизларни қийинчиликларга дучор қилиб, синади. Улар есин деб, манна ёғдирди, Осмоннинг донини уларга берди. Исроил гўшт сўраганда Эгамиз беданалар берди, Осмондан нон ёғдириб, уларни тўйғазди. Ахир, ота–боболаримиз саҳрода манна еганлар. Муқаддас битикларда: “Худо уларга есин деб, осмондан нон берди”, деб ёзилган–ку. Мўъжиза орқали уларнинг ҳаммасига бир хил овқат берилди.
Выбор основного перевода