Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгангиз Худо қирқ йил давомида сизни саҳродан олиб юрди, ўша узоқ сафарни ёдингизда тутинглар. Эгамиз юрагингизда нима борлигини, Унинг амрларини бажаришингизни ёки бажармаслигингизни билиши учун сизларни қийинчиликларга дучор қилиб, синади. У сизларни оч қолдирди, сўнг ўзларингиз кўрмаган, ота–боболарингиз ҳам кўрмаган манна билан қорнингизни тўйдирди. У сизларга инсон фақат нон билан эмас, балки Эгамизнинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан ҳаёт эканини ўргатиш учун шундай қилди. Исроил халқи ўша юртда етиштирилган ҳосилни еган кундан бошлаб, Худо уларга манна юбормай қўйди. Ўша йил Исроил халқи Канъон ерида етиштирилган ҳосилдан еди, улар маннани бошқа кўрмадилар. Уларга ўгит берсин деб, эзгу Руҳингни бахш этдинг, уларнинг оғзидан маннани узмадинг, чанқоқлари босилсин деб, сув бердинг. Сен қирқ йил саҳрода уларга ғамхўрлик қилдинг, улар ҳеч нарсага муҳтожлик сезмадилар, кийимлари тўзмади, оёқлари шишиб кетмади. Мўъжиза орқали уларнинг ҳаммасига бир хил овқат берилди.
Выбор основного перевода