Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аҳд сандиғи тўхтаганда эса Мусо шундай дерди: “Қайт, эй Эгам, Минг–минглаб Исроил халқи орасига!” Ёқуб наслини эса Эгамиз Ўзига улуш қилиб олди, Исроилни Ўз насибаси қилди. Кел, эй Эгам! Қачонгача кутамиз?! Ўз қулларингга шафқат қилгин! Ҳа, Раббий айтди: “Бу халқ фақат сўздагина Менга яқинлашади, Тилидагина Мени иззат қилади, Юраклари эса Мендан узоқдир. Улар инсон яратган қоидалари орқали Менга сажда қилишади. Мана, Мен шундай бир иш қиламанки, Бу халқ ҳайратда қолади, Лол бўлиб, донг қотади. Донолари донолигидан маҳрум бўлади, Идроклилари идрокидан айрилади.” Эй Исроил халқи, билиб қўйинглар, агар сизлардан бирортангиз ёки орангизда яшаб юрган бирорта мусофир Мендан юз ўгириб, бутларга кўнгил қўйса, бу гуноҳ унинг бошига ҳалокат келтиради. Бундай одам пайғамбар олдига келиб, Менга маслаҳат солса, ўша одамга жавобни Ўзим бераман. Мен бундай одамларга қарши чиқаман. Бошқалар уларни мисол қилиб, масаллар айтади. Мен уларни орангиздан йўқ қиламан. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар. Агар пайғамбар янглишиб, нотўғри маслаҳат берса, ўша пайғамбарни Мен, Эгангиз, янглиштирган бўламан. Мен унга қарши қўлимни кўтараман, уни орангиздан даф қиламан. “Эгамиз уларнинг кўзларини кўр қилди, Ақлларини ўтмас қилди. Токи кўзлари билан кўрмасинлар, Ақллари билан англамасинлар, Тағин Менга қайтиб, шифо топмасинлар.” Хуллас, бу нимани билдиради? Исроил халқи солиҳлик пайида бўлса ҳам, солиҳликка эришмади. Фақатгина танланганлар бу мақсадга эришди, қолганларнинг эса юраклари тош бўлди. Исроил халқининг ақли ўтмас бўлиб қолганди. Бугунга қадар эски аҳд ўқилганда, худди бир парда уларнинг онгини тўсиб турганга ўхшайди. Бу пардани фақатгина Масиҳ олиб ташлайди.
Выбор основного перевода