Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Мусога деди: — Қачонгача бу халқ Мени хўрлайди?! Уларнинг орасида қанча мўъжиза кўрсатган бўлсам–у, қачонгача Менга ишонмай юради?! Улар саҳрода Худойи Таолога қарши исён кўтариб, Унга қарши гуноҳ қилавердилар. Саҳрода Худога қанчалар кўп исён қилдилар! Дашту биёбонда Уни хафа қилдилар. Улар ҳамон Худойи Таолони синардилар, Унга қарши исён кўтариб, фармонларига бўйсунмадилар. Оталари каби бевафолик қилиб, хоинлик қилдилар, Яроқсиз камонга ўхшаб ишончсиз чиқдилар. Шунда Эгамиз Ўз халқидан ғазабланди, Улардан жирканди. Аммо улар Менга қарши исён кўтардилар. Гапимга қулоқ солмадилар. Биронтаси ҳам макруҳ бутини ташламади, Миср худоларидан улар воз кечмадилар. Шунда Мен қаҳру ғазабимни Мисрдаёқ уларнинг устига ёғдирмоқчи бўлдим. Сизлар ўжар халқсиз! Эй юраклари, қулоқлари суннат қилинмаганлар! Сизлар ҳам, ота–боболарингизга ўхшаб, ҳар доим Муқаддас Руҳга қарши турасизлар. Худонинг Муқаддас Руҳини хафа қилманглар, чунки Муқаддас Руҳ сизларнинг Худога тегишли эканингизнинг ҳамда бир кун келиб, бутунлай озод бўлишингизнинг далилидир.
Выбор основного перевода