Эгамизга шундай қайтарасизми, Эй аҳмоқ, нодон халқ?! У сизларни яратган Отангиз–ку! Сизга шакл берган Яратувчингиз–ку!
Ҳа, отангиз Иброҳимга боқинг, Сизни туққан Сорага қаранг. Иброҳимни чақирганимда, у ёлғиз эди, Мен унга барака бериб, кўпайтирдим.
Исроил халқининг Шоҳи, уларнинг қутқарувчиси, Сарвари Олам — Эгамиз шундай айтмоқда: “Биринчию охирги Мен Ўзимман, Мендан бошқа Худо йўқ!
Элатлар, шоҳлар сени она каби эмизадилар, Ўшанда Мен, Эганг, сенинг нажоткоринг эканлигимни билиб оласан, Ёқуб наслининг қудратли Худоси — Қутқарувчинг Мен эканлигимни англайсан.
Аммо энди Сен бизнинг отамизсан, эй Эгамиз! Биз лоймиз, Сен эса кулолсан, Ҳаммамиз қўлларингнинг ижодимиз!