Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исроил халқи олдида бораётган Худонинг фариштаси жойини ўзгартириб, уларнинг орқасига ўтди. Исроил халқининг олдидаги булут устуни ҳам жойини ўзгартирди. Булут устуни орқага ўтиб, Миср лашкари билан Исроил халқи ўртасида туриб қолди. Булут устуни Мисрликлар турган томонни зимистон ва булутли, Исроил халқи турган томонни эса ёп–ёруғ қилиб турди. Шунинг учун Миср лашкари тун бўйи Исроил халқига яқин кела олмади. Мусо қўлини денгиз томонга узатди. Шундан кейин тун бўйи Эгамиз шарқдан кучли шамол эстириб, денгизни икки томонга айирди, денгизни қуруқ ерга айлантирди. Сув икки томонга сурилди. Шундан кейин Исроил халқи денгиздаги қуруқ ердан юриб, ўта бошлади. Сув Исроил халқининг ўнг томонида ҳам, чап томонида ҳам девор бўлиб турарди. Шундай қилиб, Эгамиз ўша куни Исроил халқини Мисрликларнинг қўлидан қутқарди. Исроил халқи денгиз қирғоғида Мисрликларнинг жасадларини кўрди. Мен тушиб келиб, у ерда сен билан гаплашаман. Сўнг сенга берган Руҳимдан олиб, уларга ҳам бераман. Сен бу халқнинг оғирлигини ёлғиз ўзинг кўтармаслигинг учун, улар ёнингга кириб, оғирингни енгил қилишади. Эй Эгам, ишларингни мен ёдга оламан, Азалий мўъжизаларингни эсга оламан. Ҳамма ишларингни хаёлимдан ўтказаман, Қудратли ишларинг ҳақида фикр юритаман. Сенинг йўлинг, эй Худо, муқаддасдир, Қайси худо Сендай буюкдир?! Мўъжизалар яратувчи Худо Сенсан, Халқлар орасида қудратингни кўрсатган Сенсан. Қудратинг билан Ўз халқингни, Ёқуб ҳамда Юсуф наслларини қутқаргансан. Эй Худо, сувлар Сени кўрганда, Ҳа, сувлар Сени кўрганда, қўрқиб кетдилар, Тубсиз денгизлар ларзага келди! Булутлар ёмғирин қуйди, Самолар гумбурлаб янгради, Ўқларинг ҳар томонда Ялт этиб пайдо бўлди. Гумбур–гумбур эшитилди қуюн ичида, Чақмоқларинг оламни ёритди, Замин титраб, тебранди. Йўлинг денгиз орқали ўтди, Сўқмоғинг баҳайбат сувлардан ўтди, Изларинг эса кўринмас эди. Халқингни қўй сурувидай етаклаб бординг, Мусо, Ҳорунни раҳнамо қилиб танладинг. Уйғон, уйғон, эй Эгам! Куч–қудратингга буркангин! Уйғон қадимги пайтлардагидай, Азалий насллар давридагидай. Махлуқ Раҳобни парчалаган Сен эмасмидинг?! Аждарга тиғ санчган Сен эмасмидинг?! Сен эмасмидинг денгизни қуритган, Ғоят тубсизликдаги сувларни қуритган?! Ўзингга тегишли бўлганлар ўтсин деб, Денгиз тубини йўл қилган Сен эмасмидинг?!
Выбор основного перевода