Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Уларнинг насли халқлар орасида машҳур бўлади, Уларнинг зурриёти эллар орасида донг таратади, Кўрганларнинг ҳаммаси уларни «Эгамиз барака берган халқ» деб тан олади.” Чанқоқ ерга Мен сув бераман, Қақраган тупроқда ирмоқлар оқизаман. Наслингга Руҳимни бераман, Зурриётинг устига Ўз баракамни ёғдираман. Ахир, мулкинг ўнгу сўлга кенгайиб кетади. Авлодинг халқларни мулк қилиб олади, Улар ташландиқ шаҳарларни тўлдиради. Уларнинг меҳнати беҳуда кетмайди, Насллари бахтсизликка мубтало бўлмайди. Улар Мен, Эгасидан барака топган халқдир, Уларнинг авлодига ҳам Мен барака бераман. Эй Яҳудо ва Исроил халқи, сизлар бошқа халқлар орасида лаънатланган халқнинг рамзи эдингизлар. Энди бундай бўлмайди! Мен сизларни қутқараман. Сизлар барака рамзи ва манбаи бўласизлар. Қўрқманглар! Дадил бўлинглар!”
Выбор основного перевода