Фосиқнинг қурбонлиги Эгамизга жирканчдир, тўғрининг ибодати эса Унинг қувончи.
Шунинг учун Эгам кутмоқда, Сизларга шафқат кўрсатай деб. Мана У қўзғалмоқда, Ўз меҳрини кўрсатай деб. Ахир, Эгам адолатли Худодир. Унга умид боғлаганлар бахтиёрдир.
Қулоқ солинг, Менга келинг, Тингланг, шунда яшайсиз. Довудга ваъда берган содиқ севгим ҳақи Сиз билан абадий аҳд тузаман.