Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
аммо сизлар Мен, Эгангизга, хизмат қиладиган руҳонийлар шоҳлиги, муқаддас бир халқ бўласизлар.” Исроил халқига сен етказадиган хабар шудир. Ўшанда шуларни кўриб, нур сочасан, Юрагинг ҳаприқиб, қинидан чиққудай бўлади. Зотан, денгиз орқали келадиган бойликлар сенга насиб этади, Халқларнинг бойлиги сенга келади. Дарвозаларинг доимо очиқ бўлади, Улар кечаю кундуз ёпилмайди. Шунда халқлар сенга бойликларини олиб келади, Уларни ўз шоҳлари бошлаб келади. Элатлар, шоҳлар сени она каби эмизадилар, Ўшанда Мен, Эганг, сенинг нажоткоринг эканлигимни билиб оласан, Ёқуб наслининг қудратли Худоси — Қутқарувчинг Мен эканлигимни англайсан. Эгамиз шундай дейди: “Уларнинг орасидан баъзиларини руҳоний, баъзиларини эса леви қилиб тайинлайман.” шундагина Мен ҳам Довуд ва Менга хизмат қилаётган Леви авлоди билан тузган аҳдимни бузаман, Довуд сулоласини тахтдан тушираман. Аммо сизлар — танланган бир насл, руҳонийлар шоҳлиги, муқаддас қавм, Худонинг азиз халқисиз. Худо сизларни зулматдан Ўзининг ажойиб нурига даъват этган, Унинг буюк ишларини эълон қилишингиз учун сизларни танлаган. У биздан Шоҳлик яратди, бизни Отаси Худога хизмат қиладиган руҳонийлар қилиб тайинлади. Қудрат Соҳиби бўлган Масиҳга абадулабад шон–шарафлар бўлсин! Омин. Халқларнинг улуғвор хазиналари унга киритилади.
Выбор основного перевода