Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳа, бу кун Эгамизнинг қасос кунидир. Қуддус учун Эгамиз қасос оладиган йилдир бу. Эгамиз шундай айтмоқда: “Мурувват пайти келганда, Мен сенга жавоб бердим, Нажот куни келганда, Мен сенга ёрдам бердим. Ўзим сени ҳимоя қиламан, Халқим билан тузган аҳдимни Сен орқали амалга ошираман. Токи юрт қайта тиклансин, Ташландиқ мулклар тақсимлансин. Уларнинг юрган йўлларини кўрдим, Майли, энди шифо бериб, йўл кўрсатаман, Уларга ҳам, аза тутаётганларга ҳам Ўзим тасалли бераман. Ҳа, Мен қасос кунини тайинлаб қўйган эдим, Халқимни қутқарадиган кун етиб келди. Йиғлаётганлар бахтлидир, Чунки улар тасалли топадилар. Эй ҳозир оч бўлганлар, бахтлисиз! Сизлар тўқ бўласизлар. Эй йиғлаётганлар, бахтлисиз! Сизлар қувониб куласизлар.
Выбор основного перевода