Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай кунлар келадики, Эгамизнинг уйи турган тоғ Тоғларнинг энг юксаги бўлиб, қарор топади. Бу тоғ ҳаммасидан ҳам баланд бўлади, Ҳамма халқлар у ерга дарёдай оқиб келади. Муқаддас тоғимнинг гир атрофида Улар зарар келтирмас ё чақмас. Ҳа, сувлар тўлдирганидай денгизни, Ер юзи тўлиқ билиб олади Эгамизни. Ўша куни Миср билан Оссурия қаторида Исроил учинчи халқ бўлади. Учалови ер юзига барака бўлади. Ҳа, Сарвари Олам уларга марҳамат қилиб, шундай деган: “Эй халқим Миср, қўлларимнинг ижоди Оссурия, Ўзимнинг мулким Исроил, барака топинглар!” Бўри билан қўзичоқ бирга ўтлаб юради, Шер ҳам ҳўкиз каби сомон ейди, Илон эса тупроқ ялайди. Муқаддас тоғимнинг бирон ерида Ҳеч бир ёвузлигу ёмонлик қилинмайди.” Эгамизнинг каломи шудир. Исо уларга шундай деди: — “Менинг уйим, ибодат уйи деб аталади”, деб Тавротда ёзилган–ку! Сизлар эса Худонинг уйини қароқчилар уясига айлантириб юборибсизлар! Исо халққа таълим бераётиб деди: — Тавротда ёзилган–ку: “Менинг уйим барча халқларнинг ибодат уйи деб аталади.” Сизлар эса Худонинг уйини қароқчилар уясига айлантириб юборибсизлар! Уларга шундай деди: — “Менинг уйим ибодат уйи бўлади”, деб Муқаддас битикларда ёзилган–ку! Сизлар эса Худонинг уйини қароқчилар уясига айлантириб юборибсизлар! Шундай қилиб, эй биродарларим, Худонинг марҳамати ҳақи сизларга ёлвораман. Ўз танангизни тирик, муқаддас ва Худога манзур бўладиган қурбонлик сифатида бағишланг. Худога лойиқ бўлган асл хизмат мана шудир. Исо Масиҳнинг хизматкори этиб тайинланганман. Худонинг Хушхабарини айтиб, руҳоний сифатида ғайрияҳудийларга хизмат қилмоқдаман. Бунинг натижасида, ғайрияҳудийлар Худога манзур бўладиган, Муқаддас Руҳ орқали табаррук қилинган қурбонликдай Худога тортиқ этилмоқдалар. Шундай экан, Исо орқали Худога ҳамду сано назрларини тақдим қилаверайлик. Исони Раббимиз деб эътироф этишимиз Худога қурбонликдай бўлсин.
Выбор основного перевода