Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар кичкинасидан тортиб, каттасигача, Нафсини тиёлмай ҳаром йўл билан пул топишади. Пайғамбардан тортиб, руҳонийгача — Ҳаммаси товламачилик қилишади. Шунинг учун уларнинг хотинларини бошқаларга бераман, Далаларини босқинчиларга топшираман. Зотан, уларнинг кичигидан тортиб, каттасигача Нафсини тиёлмай ҳаром йўл билан пул топишади. Пайғамбаридан тортиб, руҳонийсигача — Ҳаммаси товламачилик қилишади. Эгамиз шундай демоқда: “Чўпонлар яйловимдаги қўйларни тарқатиб юборяптилар, уларни йўқ қиляптилар. Бундай чўпонларнинг ҳолига вой! “Эй инсон, Исроил чўпонларига қарши башорат қилиб айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: эй Исроил чўпонлари, сизнинг ҳолингизга вой! Сизлар қўйларни боқиш ўрнига ўзингизни боқиб юрибсизлар! Энг семиз қўйларни сўйиб, ёғини ейсизлар. Жундан тўқилган кийимлар киясизлар. Қўйларни эса боқмайсизлар.
Выбор основного перевода