Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Абсалом ҳаётлигида “Номимни давом эттирадиган битта ҳам ўғлим йўқ”, деб Шоҳ сойлигида ўзига атаб бир ёдгорлик тоши ўрнатган ва ёдгорлик тошига ўзининг номини берган эди. Бу ёдгорлик шу кунгача “Абсалом ёдгорлиги” дейилади. Ўша куни Яҳудо юртида ушбу қўшиқ куйланар: “Мана, шаҳримиз қудратлидир! Эгамиз бизнинг қалъамиздир, Унинг Ўзи бизга нажот беради. Уруғингиз қум каби бўларди, Наслингиз қум зарраларидай сон–саноқсиз бўларди. Уларнинг номи ўчиб кетмаган бўларди, Менинг олдимдан йўқотилмаган бўларди.” “Мен сизларни муқаддас тоғимга олиб келаман. Маъбадимда сизларни мамнун қиламан. Куйдириладиган қурбонликлару назрларингиз Қурбонгоҳимда қабул бўлади. Менинг уйим барча халқларнинг ибодат уйи деб аталади.” Эй Қуддус халқи, халқлар сизнинг ғалабангизни, Ҳар бир шоҳ шуҳратингизни кўради. Улар сизни янги ном билан атайди, Бу номни Эгамизнинг Ўзи сизларга беради. Эгамиз шундай дейди: “Ўшанда улар барча халқлар орасидан қолган ҳамма биродарларингизни олиб келишади. Уларни назр сифатида муқаддас тоғим — Қуддусга келтиришади. Худди Исроил халқи пок дон назрини Маъбадга олиб келгандай, улар биродарларингизни Қуддусга отларда, жанг араваларида, от қўшилган араваларда, хачирларда ва туяларда олиб келишади.” Аммо Уни қабул қилганларнинг ҳаммасига, Унга имон келтирганларга, У Худонинг фарзанди бўлиш ҳуқуқини берди. Ҳа, азизларим, ҳозир биз Худонинг фарзандларимиз. Аммо келажакда ким бўлишимиз бизга ҳануз очилмаган. Фақат шуни биламизки, ўша пайт келганда, биз Худо сингари бўламиз, чунки Худонинг Ўзини кўрамиз. Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, Руҳнинг жамоатларга айтаётган гапларини эшитсин. Ғолибга Мен пинҳон сақланган маннани бераман. Унга оқ тошни ҳам бераман. Бу тошнинг устига янги бир исм ёзилган, тошни олган кишидан бошқа ҳеч ким у исмни билмайди.” Ғолиб келганларни Мен Худойимнинг Маъбадида устун қиламан. Шунда улар зинҳор Маъбадни тарк этмайдилар. Уларнинг пешаналарига Мен Худойимнинг номини ва Худойимга қарашли шаҳарнинг номини ёзаман. Бу шаҳар — Худойим самодан юборадиган янги Қуддусдир. Ғолибнинг пешанасига Мен Ўзимнинг янги номимни ҳам ёзаман.
Выбор основного перевода