Менга қулоқ солинг, эй ўжарлар! Ғалаба узоқ, деб ўйлаганлар!
Мана, Мен ғалаба келтираман, у узоқда эмас. Кечиктирмай нажот бераман. Ҳа, Қуддусга нажот ато қиламан, Исроилга Ўз улуғворлигимни бераман.”
Эгам айтар: “Мен, Эгангиз, адолатни севаман, Талончилик, ҳақсизликдан нафратланаман. Садоқат билан халқимга мукофотини бераман. Улар билан абадий аҳд тузаман.