Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исроил халқига бўлган севгисию садоқатини ёдида тутди. Ернинг тўрт томони Худойимиз берган нажотни кўрди. Эй замин аҳли, Эгамизни олқишлаб, хитоб қилинг, Севинчли куй–қўшиқлар ила Унга хитоб қилинг. Бутун жонзот Худонинг нажотини кўради!»” “Юпатинг, халқимни юпатинг, — демоқда Худойингиз. — Эй самолар, шодликдан ҳайқиринг! Мана, Эгамиз ажойиб бир иш қилди! Ҳайқиринг, эй заминнинг тубсиз жойлари! Шодликдан ҳайқиринг, эй тоғлар, Эй ўрмон, ўрмондаги ҳар бир дарахт! Ҳа, Эгамиз Ёқуб наслини қутқариб, Ўзига олди. У Исроил халқи орасида улуғланмоқда. Ўз қулимнинг башоратини ижро этаман, Элчиларимнинг айтганларини қиламан. Мен Қуддус ҳақида: «Бу ерда яна инсон яшайди», деб айтмоқдаман. Яҳудо шаҳарлари ҳақида: «Улар қайтадан қурилади, Вайроналарини тиклайман», деб айтмоқдаман. Энди Бобилдан чиқиб кетинг, Бобилликлардан қочинг. Шодлик ҳайқириқлари ила эълон қилинг! Дунёнинг тўрт четига бу хабарни етказинг! “Эгамиз Ўз қуллари, Ёқуб наслини қутқарди”, деб айтинг!
Выбор основного перевода