Бу халқнинг оғир бўйинтуруғини, Елкасидаги таёғини Сен синдириб ташлагансан. Золимларнинг калтагини Мидиён халқи каби, Мағлуб қилгансан.
Ернинг остидан сен гапирасан, Тупроқ остидан сўзларинг келади, Овозинг шарпа овозидай ер остидан чиқади, Гапларинг тупроқ остидан шивирлаб келади.
Мазлумлар тез орада озод бўлади, Улар ўлмайди, қабрга тушмайди, Нонга зор бўлмайди.