Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Исроил халқи юртимиздан тезроқ чиқиб кетсин, агар чиқиб кетмаса, ҳаммамиз ўлиб кетамиз”, деб Мисрликлар уларни қистовга олдилар. Исроил халқи олдида бораётган Худонинг фариштаси жойини ўзгартириб, уларнинг орқасига ўтди. Исроил халқининг олдидаги булут устуни ҳам жойини ўзгартирди. Булут устуни орқага ўтиб, Кўзи ожизларни билмаган йўлларидан бошлаб бораман, Уларни нотаниш сўқмоқлардан олиб бораман. Кўзларидаги зулматни нурга айлантираман, Ўнқир–чўнқир йўлларни текислайман. Мана шу айтганларимни қиламан, Уларни тарк этмайман. Шунда нурингиз тонг каби порлайди, Ўзингиз тезда шифо топасиз. Эгамиз доим олдингизда юриб, сизларни асрайди, Ортингиздан Унинг улуғворлиги сизни қўриқлайди. Мен Йўлбошчингиз бўлиб, сизларга йўл очаман, Сизларни сургундан олиб чиқаман. Сизлар шаҳар дарвозасидан чиқиб кетасиз. Мен, Шоҳингиз сизларни бошлаб бораман. Мен, Эгангиз, олдинда юраман.”
Выбор основного перевода