Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Халқингни қора чақага сотиб юбординг, Уларни сотишдан ҳеч наф кўрмадинг. Мен Ўзим Курушни қўзғатиб, Унга ғалаба бераман. Унинг барча йўлларини текислайман. У Менинг шаҳримни қуради. Пораю мукофот олмасдан Менинг асирларимни қўйиб юборади.” Сарвари Олам шундай деди. Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен онангизни ҳайдаб юборган эдим, Унинг талоқ хати қани? Хўш, сизни қайси қарз берувчимга сотибман? Мана, гуноҳларингиз туфайли сотилдингиз, Итоатсизлигингиз дастидан онангиз ҳайдалди. Ҳа, Мен қасос кунини тайинлаб қўйган эдим, Халқимни қутқарадиган кун етиб келди. Зотан, сизлар ота–боболарингиздан ўрганган бемаъни турмуш тарзингиздан кумуш ёки олтинга ўхшаш ўткинчи нарсалар эвазига эмас, балки Масиҳнинг қимматбаҳо қони эвазига қутулгансизлар. Ахир, Масиҳ Худонинг бенуқсон қурбонлик Қўзисидир. Зотан, сизлар ота–боболарингиздан ўрганган бемаъни турмуш тарзингиздан кумуш ёки олтинга ўхшаш ўткинчи нарсалар эвазига эмас, балки Масиҳнинг қимматбаҳо қони эвазига қутулгансизлар. Ахир, Масиҳ Худонинг бенуқсон қурбонлик Қўзисидир.
Выбор основного перевода