Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Энди эса ҳар тарафдаги ғанимларим устидан Бошим мағрур кўтарилгандир. Шодликдан ҳайқириб, Эгамнинг Чодирида қурбонлик келтираман. Эгамни олқишлаб, қўшиқ айтаман. Севинч ила Эгамизга қўшиқ куйланг, эй солиҳлар! Унга ҳамду сано айтмоқ покдил инсонларга муносибдир! Лира чалиб, Эгамизга ҳамдлар айтинг, Ўн торли арфа чалиб, Унга қўшиқ куйланг. Эгамизга янги бир қўшиқ айтинг, Маҳорат ила тор чалиб, шодликдан ҳайқиринг. Сен, эй Раббий, яхшисан, кечиримлисан, Сенга илтижо қилганларга Содиқ севгингни кўрсатасан. Ҳаёт эканман, Эгамни тараннум этаман, Бор эканман, Худойимга ҳамду сано куйлайман. Шукрона қурбонлигини Сенга назр қиламан, Сенга сажда қиламан. Қуддусда, Сенинг уйинг ҳовлиларида, Жамики халқингнинг кўзи олдида Эй Эгам, Сенга берган онтимни адо этаман. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Қуддусда, Сенинг уйинг ҳовлиларида, Жамики халқингнинг кўзи олдида Эй Эгам, Сенга берган онтимни адо этаман. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
Выбор основного перевода