Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй эллар, Унинг халқи билан бирга шодланинг, У қулларининг ўлими учун ўч олади. Душманларидан қасос олиб, Юрти ва халқини гуноҳдан поклайди. Бирмунча вақт ўтгач, Довуд яна Филистларга ҳужум қилиб, уларни мағлуб қилди, шу тариқа юртни уларнинг ҳукмронлигидан озод этди. Сўнг Мўаб халқини ҳам мағлуб қилди. Асирларни ерга қатор қилиб ётқизиб, қаторни арқон билан ўлчай бошлади. Бир ўлчаб, тирик қолдирди, икки ўлчаб ўлдирди. Шундай қилиб, Мўаб халқининг тирик қолганлари Довудга қул бўлиб, ўлпон тўлайдиган бўлишди. Эдом юртининг ҳамма ерига ўз қўнолғаларини жойлаштирди. Эдом халқи Довудга қарам бўлди. Довуд қаерга бормасин, Эгамиз уни зафарга эриштирди. Бу пайтда Йўаб Оммонларнинг Рабба шаҳрига ҳужумни давом эттираверди. Ниҳоят, шаҳарнинг шоҳ саройи жойлашган қалъасини босиб олди. Энди Эгамиз айтар: “Ҳозир жуда кўп бўлганига қарамай, ёлланган ишчининг муддати каби, уч йилдан кейин Мўабнинг обрўси тўкилар. Халқидан қолганлари эса жуда оз, заиф бўлар.” Эгамнинг Ўзи бу тоғни ҳимоя қилар. Мўаб халқи янчилган сомондай эзилар, Чиритиш учун гўнг чуқурга улоқтирилар. Кедарнинг ҳамма қўй сурувлари сенга келади, Наваётнинг қўчқорлари сенга хизмат қилади. Эгамизнинг қурбонгоҳида Улар қурбонлик деб қабул қилинади. Эгамиз Ўз уйини янада улуғвор қилади. Бобил шоҳи Навухадназар мағлуб қилган Кедар ва Хазор шоҳликлари ҳақида Эгамиз шундай дейди: “Қани бўлинг, Кедарга ҳужум қилинг! Ўша шарқ қабилаларини ҳалок этинг! У гўзал Исроил ўлкасини ҳам забт этиб, минглаб халқларнинг бошига етади. Аммо Эдом ҳамда Мўаб халқлари ва Оммон халқининг асосий қисми Сурия шоҳининг чангалидан қочиб қутулади. Миср ҳувиллаб, Эдом бўм–бўш саҳрога айланар. Оҳ, Яҳудо халқига зулм ўтказди улар, Бегуноҳ одамларнинг қонин тўкдилар. Эй Яҳудо ва Исроил халқи, сизлар бошқа халқлар орасида лаънатланган халқнинг рамзи эдингизлар. Энди бундай бўлмайди! Мен сизларни қутқараман. Сизлар барака рамзи ва манбаи бўласизлар. Қўрқманглар! Дадил бўлинглар!”
Выбор основного перевода