Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша куни катта карнай чалинади. Оссурия юртида йўқолганлар, Миср юртига қувилганлар келиб, Қуддусдаги муқаддас тоғда Эгамизга сажда қилади. Мен уларнинг орасида аломат кўрсатаман. Омон қолганларини қуйидаги халқлар орасига юбораман: Таршиш, Ливия халқларига, камонкашлари билан машҳур бўлган Лидия халқига, Тувал ва Юнон халқларига, денгиз ортидаги Мен ҳақимда эшитмаган, Менинг улуғворлигимни кўрмаган халқларга. Улар Менинг буюклигимни ўзга халқларга билдирадилар.” Мисрнинг шимолидаги Мигдол, Тахпанхас ва Нуф шаҳарларида, шунингдек, Мисрнинг жанубида истиқомат қилаётган яҳудийлар тўғрисида Еремиёга Эгамиз шу сўзини аён қилди. Ўша куни халқинг қайтиб келади. Улар Оссуриядан Мисргача, Мисрдан Фурот дарёсигача бўлган Барча ўзга юртлардан, Узоқ денгиз соҳилларидан, Олис тоғлар бағридан келишади. Мен халқимни Миср юртидан қайтараман, Оссурия еридан йиғиб келаман. Мен уларни Гилад ўлкаси ва Лубнон юртигача бўлган ерларга жойлаштираман. Ҳатто мана шу жойлар ҳам уларга торлик қилади.
Выбор основного перевода