Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мана, Эссайнинг томиридан чиққан шоҳ ўша куни халқлар учун баланд кўтарилган байроқ каби бўлади. Элатлар маслаҳат сўрагани унинг ҳузурига келади, Унинг маскани улуғворликка тўлади. Дунёнинг энг четидан қўшиқлар эшитармиз: “Одил Худога шарафлар бўлсин!” Аммо мен: “Тамом бўлдим! Тамом бўлдим! Энди ҳолимга вой! — дедим. — Хоинлар сотмоқдалар, Ҳа, улар хоинлик қилмоқдалар!” Тарқалиб кетган Исроил халқини йиғадиган Эгамиз Раббий айтмоқда: “Уйимда йиғилганлар ёнига Мен яна бошқаларни йиғиб келаман.” Мен Яҳудо халқини кучга тўлдираман, Юсуфнинг авлодини қутқараман. Уларга раҳм–шафқат кўрсатаман, Ахир, Мен уларнинг Эгаси Худоман. Уларнинг илтижоларига жавоб бериб, Ўз юртига қайтариб олиб келаман. Ўшанда улар ҳеч қачон рад қилинмагандай бўлади. Исо эса шундай деди: — Худо Мени фақат Исроил халқининг адашган қўйлари олдига юборди. Бу ҳодисалар юз бера бошлаганда, туриб, бошингизни баланд кўтаринг. Чунки қутқариладиган вақтингиз яқинлашмоқда.” Буни эшитган яҳудийлар ўзаро шундай деб айтишарди: — У қаерга бормоқчики, биз Уни топа олмасак? Балки У бошқа юртларда яшайдиган яҳудийлар орасига бормоқчидир? Ғайрияҳудийларга ҳам таълим бермоқчидир? Бу қўрада бўлмаган бошқа қўйларим ҳам бор. Уларни ҳам олиб келишим керак. Улар ҳам Менинг овозимга қулоқ солади, шунда бир сурув, бир чўпон бўлади.
Выбор основного перевода