Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгам сизни қайғу, дард–аламдан қутқарганда, сизга азоб берган оғир ишдан халос қилганда, Эгамиз Раббий шундай айтмоқда: “Мана, Мен халқларга қўл кўтариб, ишора бераман, Элатларга байроғимни кўтараман. Болаларингни улар қўлларида кўтариб келади, Қизларингни улар опичлаб келади. Ғайрияҳудийларга аён бўладиган нурдир У, Халқинг Исроилнинг шуҳратидир У.” Мусо саҳрода бронза илонни ходага маҳкамлаб, қандай юқорига кўтарган бўлса, Инсон Ўғли ҳам худди шундай юқорига кўтарилиши керак. Шу тариқа имонга келган ҳар бир киши У орқали абадий ҳаётга эга бўлади. Ишаё китобида ҳам қуйидагича ёзилган: “Эссай томиридан бир Зот келиб чиқар, У халқлар устидан ҳукмронлик қилар, Халқлар эса Унга умид боғлайдилар.”
Выбор основного перевода