Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
бутун Исроил жамоасига шундай деди: “Муқаддас бўлинглар, чунки Мен, Эгангиз Худо, муқаддасман. “Канъон қалъалари вайрон бўлсин”, деб Эгамиз амр берди. Ҳа, У денгизга қарши қўл кўтарди, Шоҳликларни титратди. Эгамиз шундай деди: “Зулм чеккан, эй Сидон аҳли, Энди хурсандчилик билмай ўтасан. Қани, Кипрга жўна, У ерда роҳат нималигин билмай ўтасан.” Юксак, юқори бўлган, абадий яшайдиган Эгамиз, Номи муқаддас Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен юксакда, муқаддас масканда яшайман. Камтарлар руҳини қайта тиклай деб, Итоаткорлар қалбини жонлантирай деб, Руҳи камтар, итоаткор одамлар билан биргаман. Йўқ, сочмайман сенга қаҳр–ғазабимни, Эй Эфрайим, қайта барбод қилмайман сени, Зеро, Мен Худоман, инсон эмас, Орангиздаги Муқаддас Худоман, Олдингизга жаҳл билан бормайман.
Выбор основного перевода