Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кейин Худо: “Осмон остидаги сувлар бир жойга тўпланиб, қуруқ ер пайдо бўлсин”, деб амр қилди. Шундай ҳам бўлди. Худо уфқни бепоён уммон узра ёйиб, Ёруғлик ва қоронғилик орасига чегара қўйди. У денгиз сувларини йиғиб қўйган, Тубсиз сувларни гўё омборга жойлаб қўйган. Сувлар тоғлар устидан, водий бўйлаб оқар Сен улар учун тайин этган жойга. Наҳотки Мендан қўрқмасангизлар?! Менинг олдимда титрамасангизлар?! — деб айтмоқда Эгамиз. — Ахир, Мен денгизга қумни чегара қилиб қўйдим, Ўтиб бўлмайдиган абадий тўсиқ қилдим. Тўлқинлар кўпириб, кўтарилса ҳам, Тўсиқдан устун келолмайди. Ҳайқириб ўкирса ҳам, Ундан ошиб ўтолмайди.
Выбор основного перевода