Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Чодиридаги ёруғлик зулматга айланади, Тепасида осилган чироғи ўчади. Собит қадам фосиқлар энди қоқилиб юради. Ўз режалари уларни оёғидан чалади. Халқи орасида улардан авлод–зурриёт қолмайди, Улар яшаган жойлар кимсасиз бўлиб қолади. Худога ер юзидаги ҳукмронликни биров берибдими?! Бирор кимса Худони дунёга ҳукмдор қилиб қўйибдими?! Агар Худо Ўз нафасини Қайтариб олишга қарор қилса, Бутун инсоният бирданига ҳалок бўлган бўларди, Одамзод яна тупроққа қайтган бўларди. Ақлингиз бўлса эшитинг, Гапларимга қулоқ солинг. Адолатдан нафратланган инсон ҳукмдор бўла олармиди? Қудратли ва одил Худони ҳукм қилмоқчимисиз? Қабиҳлару ёвузларнинг қўлини қирққин, Қилмишлари учун улардан ҳисоб сўра, Токи улар бошқа ёвузлик қилмасин. “Эй инсон, Мен Миср фиръавнининг қўлини синдирдим. Ҳеч ким унинг қўлини боғламади, тахтакачлаб қўймади. Энди унинг қўли шифо топмайди, қилич ушлашга қодир бўлмайди. Мен фиръавнга қаршиман, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — Унинг иккала қўлини — соғ қўлини ҳам, синган қўлини ҳам синдираман. Қўлидаги қилични ерга тушириб юбораман. Аммо кўзингиз ёмон бўлса, бутун танангиз зулматга тўлади. Агарда ичингиздаги нур зулмат бўлса, зимзиё зулматда қолган экансиз.
Выбор основного перевода