Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кейин Эгамиз Синай тоғига — тоғ чўққисига тушди. Эгамиз Синай тоғига аланга ичида тушиб келгани учун бутун тоғ тутаётган эди. Тоғ қаттиқ силкинганда, тандирдан тутун чиққани сингари, тоғдан ҳам тутун чиқаётган эди. Бурғу овози қаттиқроқ чиққани сари, Мусо ҳам гапирарди. Худо унга момақалдироқ орасидан туриб жавоб берарди. Эгамиз Мусони тоғ чўққисига чақирди. Мусо у ерга чиқди. — Чиқ, тоғда Менинг рўпарамда тур, ёнингдан ўтаман, — деди Эгамиз унга. Эгамиз ўтаётганда, қудратли бўрон тоғларни ёриб, қояларни парча–парча қилиб ташлади, лекин Эгамиз бўрон ичида эмасди. Шамолдан сўнг зилзила бўлди, лекин Эгамиз зилзилада ҳам эмасди. Шундан кейин мени чақир, жавоб бераман, Ёки мен гапирай, Сен эса менга жавоб бер. Ғазабингни тўкиб соч, Ҳамма такаббур инсонларга назар солгин–да, Уларнинг попугини пасайтириб қўй. Қарасам, шимолдан бўрон турди. Улкан бир булутдан чақмоқ чақар эди, булут атрофи ярқираб турарди. Булутнинг оловли маркази сайқалланган мисдай товланарди.
Выбор основного перевода