Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгангиз Худо худоларнинг Худосидир, эгаларнинг Эгасидир, буюк қудратли, қўрқинчли Худодир. У тарафкашлик қилмайди, пора олмайди. Эгамиздан қўрқинг. Ҳукм чиқарганингизда эҳтиёт бўлинг, чунки Эгамиз Худо ноҳақликка, тарафкашлигу порага тоқат қилмайди. Мени яратган уларни ҳам яратган–ку! Онамизнинг қорнида барчамизга шакл берган — Худо–ку! Бутрус уларга гапира бошлади: — Ҳақиқатан ҳам, Худо тарафкашлик қилмаслигини биламан. Зеро, Худо тарафкашлик қилмайди. Эътиборли ҳисобланган етакчилар билан учрашганим ҳақида айтиб ўтдим. Уларнинг қандай мартабага эгалиги менга барибир, зотан, Худо инсонлар орасида тарафкашлик қилмайди. Энди уларга келганда шуни айтай, улар мендан бошқа ҳеч нима талаб қилмадилар. Эй хўжайинлар, сизлар ҳам қулларингизга яхши муомалада бўлинглар. Уларга дўқ–пўписа қилишни бас қилинглар, чунки биласизлар–ку, уларнинг ҳам, сизларнинг ҳам Хўжайинингиз самода, У тарафкашлик қилмайди. Кимки ноҳақлик қилса, қилмишига яраша жазо олади. Зеро, Худо тарафкашлик қилмайди. Эй азиз биродарларим, қулоқ солинглар: Худо бу дунёдаги камбағалларни имонда бой қилиш учун танлади! У Ўзини севганларга ваъда қилгандай, уларга Ўз Шоҳлигини мерос қилиб берди. Сизлар Худога илтижо қилиб, Уни Ота деб атайсизлар. Аммо эсингизда тутинглар, Худо юз–хотирчилик қилмайди, У ҳар бир кишини қилган ишига яраша тақдирлайди ёки жазолайди. Шундай экан, бу дунёдаги мусофирчилик даврингизда Худодан қўрқиб яшанглар.
Выбор основного перевода