Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан кейин Парвардигор Эгамиз ернинг тупроғидан одамни ясади ва унинг бурун тешигидан пуфлаб, жон ато этди. Шундай қилиб, одам тирик жон бўлди. Сен тупроқдан яралгансан, То тупроққа қайтгунингга қадар, Пешана теринг билан нон ейсан. Зеро, сен тупроқдирсан Ва тупроққа қайтасан.” Сенинг ўткинчи тананг Ернинг тупроғига қайтар, Худо берган руҳинг ҳам Унинг Ўзига қайтар. Бир овоз: “Эълон қил!” деб айтди, Иккинчиси: “Нимани эълон қиламан?” деб сўради. Биринчи овоз шундай деди: “Инсон зотининг ҳаммаси майсадай, Уларнинг барча содиқлиги дала гули кабидир. Уларнинг устидан Эгамизнинг нафаси эсганда Ўтлар қурийди, гуллар сўлиб қолади. Мана, бу халқ майсанинг ўзи.
Выбор основного перевода