Наҳотки гуноҳсиз одамни гуноҳкор билан бирга йўқ қилсанг?! Асло! Сен гуноҳсизнинг бошига гуноҳкорнинг кунини солмайсан–ку! Ахир, Сен бутун оламнинг Ҳокимисан, адолат ила иш тутасан!
У суянган Қоям, Унинг ишлари комил, Ҳамма йўллари адолатлидир. Худо садоқатлидир, Унда ёлғон йўқ, У ҳақ ва одилдир.
Худо адолатга хиёнат қиладими? Қодир Худо ҳақиқатнинг йўлини тўсадими?
Ким Худога йўл кўрсата оларди?! Ким Унга: «Қилганларинг нотўғри», дея олади?!
Улар биргаликда шундай деб эълон қилади: “Эгамиз одилдир! У менинг суянган қоямдир, Унда ноҳақлик йўқдир.”
Хўш, бунга нима деймиз? Худо адолатсизми? Йўқ, асло!