Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эвоҳ, нима учун мени бу дунёга келтирдинг? Қанийди, туғилишим биланоқ, Биров мени кўриб улгурмасдан, Ўлиб қўя қолганимда эди. Ҳеч нарса кўрмаган бўлардим, Онам қорнидан тўғри қабрга борган бўлардим. Эвоҳ, мен туғилган кун қуриб кетсин! Онам мени туққан кун хосиятсиз бўлсин! Отамга хабар олиб келган одам лаънати бўлсин, “Ўғил кўрдинг!” дея уни хурсанд қилган киши қуриб кетсин. Эгамиз шафқатсизларча вайрон қилган Шаҳарлардай бўлсин ўша одам. У эрталабданоқ доду фарёдлар эшитсин, Кундуз куни уруш наъраларини эшитсин. Ахир, у мени онамнинг қорнидаёқ ўлдирмади. Шунда онамнинг қорни қабрим бўлган бўларди, Онам то абад ҳомиладор бўлиб қолган бўларди. Нимага ҳам туғилдим экан–а?! Машаққату қийинчилик кўриш учунми?! Умримни шармандаликда хазон қилиш учунми?!
Выбор основного перевода