Азизим Исроил семириб, ўжар бўлди. У семириб, шишиб кетди, охири бўкиб қолди. Ўзини яратган Худодан юз ўгириб, Ўз нажот Қоясини хор қилди.
Бошқа худоларга сажда қилиб, Унинг рашкини келтирди. Жирканчли бутлар билан Унинг ғазабини қўзғатди.
Уларнинг юрагида шафқатга жой йўқ, Оғизлари билан киборларча гапиради.
Уларнинг қалбини ёғ боғлаган, Мен эса қонунингдан лаззат оламан.