Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда Эгамиз айтди: “Мен ато этган Руҳ инсонлар билан абадий қолмайди, чунки улар ўладиган жонлардир. Келгусида улар 120 йил умр кўрсин.” Эгамиз кўрдики, ер юзида инсон зоти қилаётган қабиҳликлар жуда ҳам кўп экан. Уларнинг кўнглида фақат қабиҳ ният бор экан. Сенинг олдингда улар гуноҳ қилганларида, чунки гуноҳ қилмайдиган одамнинг ўзи йўқ, Сен ғазабланиб, уларни яқин ёки узоқ юртларга асир қилиб олиб кетадиган душманларнинг қўлига берганингда, Сенинг олдингда улар гуноҳ қилганларида, чунки гуноҳ қилмайдиган одамнинг ўзи йўқ, Сен ғазабланиб, уларни яқин ёки узоқ юртларга асир қилиб олиб кетадиган душманларнинг қўлига берганингда, Ким ҳалолни ҳаром ичидан чиқара олади?! Ҳеч ким. Шундай экан, инсон зоти қандай қилиб Худо олдида солиҳликка даъво қила олади?! Аёлдан туғилганлар қандай қилиб пок бўла олади?! Худонинг назарида ҳатто ой ҳам ёруғмас, Юлдузлар ҳам пок эмас. Шундай экан, инсон ким бўлибди?! Ахир, у бир қурт–ку, Одамзод бир пашшадай–ку!” Мана, гуноҳкор бўлиб туғилганман, Онам қорнидаёқ гуноҳкор эдим. “Қалбимни тозаладим, гуноҳимдан холиман”, деб ким айта олади?! Лекин бу дунёда ҳар доим солиҳлик қилиб, умуман гуноҳ қилмайдиган инсон йўқдир. Агар гуноҳимиз йўқ десак, ўзимизни ўзимиз алдаган бўламиз ва бизда ҳақиқат бўлмайди. Агар гуноҳ қилганимиз йўқ десак, Худони ёлғончига чиқарган бўламиз. Демак, Унинг каломи қалбимиздан жой олмаган бўлади.
Выбор основного перевода