Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Лекин бу халқлар орасида ором тополмайсизлар, оёқ узатиб дам олишингиз учун жой бўлмайди. Эгамиз сизларга титроқ юрак, хира кўз, умидсиз руҳ беради. Ҳа, Худони унутганлар ҳам шу кўйга тушади, Бетавфиқларнинг умиди пучга чиқади. Сув тошларни емиради, Тошқин сувлар ерни ювиб кетади. Худди шу сингари, Сен ҳам Инсоннинг умидини йўққа чиқарасан. Улар ўз фойдасини кўзлаб, дўстларига хиёнат қиладилар. Шундайларнинг фарзандлари кўр бўлсин. Етти фарзанднинг онаси ҳолдан тойиб, жон беради. Унинг қуёши кундуз куни ботади, У хўрланиб, шарманда бўлади. Омон қолганлари душман қиличидан ўлади.” Эгамизнинг каломи шудир.
Выбор основного перевода