Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Одамлар қилган ишларни Худо кузатиб туради, Улар босган ҳар бир қадамни Худо кўриб туради. Бирон зулмат ёки қоронғи жой йўқки, Бадкирдорлар ўша жойда яшириниб олса. Инсонни ҳукм қилиш учун Худо тафтиш ўтказиши шарт эмас. Худо текширмасдан ҳам қудратлиларни қулатиб, Уларнинг ўрнига бошқаларни жойлайди. Худо қудратлиларнинг ишларини кузатиб туради. Шунинг учун кечаси уларни ағдариб ташлайди, Улар ҳалок бўлади. Сен эса кўриб турасан, Билиб турасан кулфату азобда қолганларни. Қўлларингни уларга узатасан, Ожиз ўзини Сенинг паноҳингга топширади, Сен етимга доим ёрдам бергансан. Қулоқни яратган эшитмайдими?! Кўзни ато этган кўрмайдими?!
Выбор основного перевода