Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Атрофингни зулмат қамраб олган, Кўзларинг ҳеч нарсани кўрмаяпти, Сув тошқинлари сени кўмиб кетган. Тонггача фарёд қилдим, Шердай ҳамма суякларимни синдирасан. Эй Раббий, туну кун мени қийнайсан. Ким ўзига бу юртда барака тиласа, Мен, содиқ Худонинг номи билан дуо қилади. Юртда ким онт ичадиган бўлса, Менинг номим билан онт ичади. Олдинги қайғулар унутилади, Қайғу кўз олдимдан йўқотилади. Улар еримни хароб қилдилар, Ташландиқ ерим кўз олдимда қақраб ётибди. Бутун юртим вайрон бўлди, Аммо бу билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Мен Эфрайимга шердай ҳужум қиламан, Яҳудо халқига ёш арслондай ташланаман. Уларни Ўзим тилка–пора қиламан, Судраб, Ўзим билан олиб кетаман. Уларни ҳеч ким халос эта олмас. Энди Мен йўлингни қоплондай пойлайман, Сенга бир шердай ҳужум қиламан.
Выбор основного перевода