Зимзиё зулмат уни қамрасин, У кунни булутлар беркитсин, Қуёш нурини қоронғилик тўсиб қўйсин.
Чунки мен кўп вақт ўтмай Борса келмас жойга кетаман.
Эй Эгам! Ҳатто зулмат водийсида юрсам ҳам, Хавф–хатардан қўрқмайман, Ахир, Сен мен билан биргасан. Сенинг чўпон таёғинг, Хивичинг мени ҳимоя қилади.
Зулмат диёрида мўъжизаларинг маълум бўларми?! Унутилганлар маконида одиллигинг ҳақида сўйланарми?!