У шундай буюк ишлар қиладики, Уларга инсоннинг ақли етмайди. Худо кўрсатган мўъжизаларнинг сон–саноғи йўқ.
Тонггача фарёд қилдим, Шердай ҳамма суякларимни синдирасан. Эй Раббий, туну кун мени қийнайсан.
Пойлади У мени айиқдай, Ташланмоқчи бўлди менга шердай.
Мен Эфрайимга шердай ҳужум қиламан, Яҳудо халқига ёш арслондай ташланаман. Уларни Ўзим тилка–пора қиламан, Судраб, Ўзим билан олиб кетаман. Уларни ҳеч ким халос эта олмас.
Энди Мен йўлингни қоплондай пойлайман, Сенга бир шердай ҳужум қиламан.