Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сўнгра Нуҳ Эгамизга атаб қурбонгоҳ қурди. Сўнг ҳар бир ҳалол ҳайвондан ва ҳалол қушдан олиб, қурбонгоҳ устида уларни қурбонлик қилиб куйдирди. Эгамиз деди: — Бор, бугун ва эртага халқ поклансин, кийимларини ювсин. Қурбонгоҳ олдида Исроил халқи юқорига кўтариб, Менга берган бошқа ҳамма назрлар ҳам сен билан ўғил–қизларингнинг доимий улушидир. Хонадонингдаги ҳар бир пок одам бу назрларни тановул қилиши мумкин. — Ҳа, тинчлик, — деди Шомуил. — Эгамизга қурбонлик қилгани келдим. Ўзларингизни покланглар, мен билан қурбонлик маросимига борасизлар. Сўнг Эссайни ва унинг ўғилларини ҳам поклаб қурбонлик маросимига таклиф қилди. Унинг рўпарасига эса иккита ярамас одам ўтирсин. Улар: «Эй Навўт, сен Худони ва шоҳни ҳақорат қилдинг», деб Навўтни айбласинлар. Кейин уни ташқарига олиб чиқиб, тошбўрон қилиб ўлдиринглар.” Иккита ярамас одам келиб, Навўтнинг рўпарасига ўтирди. Улар халқнинг олдида: “Навўт Худони ва шоҳни ҳақорат қилди”, деб Навўтга айб қўйишди. Шундан сўнг Навўтни шаҳар ташқарисига олиб чиқиб, тошбўрон қилиб ўлдирдилар. Ҳозир унинг танасини дардга йўлиқтиргин, у юзингга қараб Сени лаънатлайди. Энди еттита буқа ва еттита қўчқор олиб, Аюбнинг ёнига боринглар. Ўша ерда ўз гуноҳларингиз учун Менга куйдириладиган қурбонлик келтиринглар. Аюб сизлар учун ибодат қилади. Мен унинг ибодатларини қабул қиламан, сизларга аҳмоқлигингизга лойиқ жазо бермайман. Сизлар Мен ҳақимда тўғри сўзларни гапирмадингиз. Аюб эса тўғри гапирди.”
Выбор основного перевода