Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Қани энди, Худо менга Ғамхўрлик қилган пайтлари қайтиб келса эди. Ўша пайтларда Худо Ўз чироғи билан йўлимни ёритарди, Унинг нури билан зулматдан ўтар эдим. Куч–қувватга тўлган кезларимда Худо билан бўлган дўстлигим чодиримни тўлдириб турарди. Қодир Худо мен билан эди, Фарзандларим ҳам атрофимда юрарди. Уйимда қаймоқ ошиб–тошиб ётарди, Зайтунзорларимдан мой ариқ бўлиб оқарди. Бойлигим кўплигидан ёки мол–мулким билан мақтандимми? Эгамиздан қўрққанларнинг атрофида Эгамизнинг фариштаси қароргоҳ қуриб, Уларга нажот бахш этади. Эй Эгамиздан қўрққанлар, ҳаммангиз бахтлисиз, Эй Унинг йўлидан юрадиганлар, сизлар бахтлисиз. Меҳнатингиз самарасини ейсиз, Бахтли бўлиб, ҳузур–ҳаловатга етасиз.
Выбор основного перевода