Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан кейин Эгамиз Садўм ва Ғамўра шаҳарлари устига ёнаётган олтингугурт ёғдирди. Тўсатдан Эгамизнинг ҳузуридан олов отилиб чиқиб, уларни куйдириб юборди. Иккови ҳам ўша ерда, Эгамизнинг ҳузурида ҳалок бўлдилар. Орадан кўп вақт ўтмай халқ қийинчиликлардан минғирлаб нолий бошлади. Уларнинг нолишларини эшитган Эгамиз ғоят ғазабланиб, қароргоҳга аланга туширди. Аланга авж олиб, қароргоҳнинг четларини куйдириб юборди. Халқ Мусога фарёд қилди. Мусо Эгамизга илтижо қилган эди, аланга ўчди. Эгамизнинг алангаси қароргоҳни ёндиргани учун бу жойга Тавера деб ном берилди. — Агар мен Худонинг одами бўлсам, — дея жавоб берди Илёс, — осмондан олов тушиб, сени ва элликта сипоҳингни ёндириб юборсин. Шу заҳоти осмондан олов тушиб, элликбошини ҳам, ҳамма сипоҳларини ҳам ёндириб юборди. Шоҳ Илёснинг олдига яна бошқа элликбошисини элликта сипоҳи билан жўнатди. У элликбоши ҳам: — Эй Худонинг одами! Тезроқ пастга тушар экансиз, шоҳимиз шундай деб амр қилмоқда, — деди. — Агар мен Худонинг одами бўлсам, — деб жавоб берди Илёс, — осмондан олов тушиб, сени ва элликта сипоҳингни ёндириб юборсин. Шу заҳоти осмондан олов тушиб, элликбошини ҳам, элликта сипоҳини ҳам ёндириб юборди. Қабиҳнинг устига чўғ, олтингугурт ёғдиради, Уларга улуш қилиб гармселни беради.
Выбор основного перевода