Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Денгиз бўйидаги саҳро ҳақида башорат: Нагав узра кетма–кет эсаётган бўронлар каби, Чўлдан — қўрқинчли юртдан келаётир босқинчи. Ўша пайт келганда Эгамиз Қуддус аҳолисига шундай деб айтади: “Саҳродаги яланг қирлардан чиққан гармсел халқим томон эсмоқда. У донни хашакдан тозалайдиган майин шабада эмас, Эгамиз шундай деб айтмоқда: “Гармсел сомонни тўзғитгандай, Мен сизларни сочиб ташлайман. Бу сизларнинг қисматингиздир, Мен бошингизга ёғдирадиган кулфат шудир. Сизлар Мени унутдингизлар, Сохта худоларга инондингизлар. Исроил қариндошлари орасида Серпушт ва фаровон бўлса–да, Эгамиз унинг устига шарқ шамолини юборади, Саҳродан эсган гармселни жўнатади. Исроилнинг булоғини қуритади, Унинг чашмасини қовжиратади. Хазинасидаги қимматбаҳо зийнатларини тортиб олади.
Выбор основного перевода