Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4
Параллельные места
Эй Эгам, тубсиз сувлардан Сенга нола қиламан. Эгангиз ёнингизда экан, Унга интилинг, У яқинингизда экан, Уни чақиринг! Бадкирдор йўлидан қайтсин, Гуноҳкор ниятидан қайтсин, Улар Эгамизга қайтсин, Эгамиз шафқат кўрсатади, Улар Худойимизга қайтсин, Унинг юраги кечиримга бой. Тўқиган уянгиздан кийим чиқмайди, Сиз тўқиганлар билан ҳеч ким устини ёпа олмайди. Сизларнинг ишингиз ярамас ишлардир, Сизларнинг қўлларингиз зўравонликка тўла. Шундай экан, Яҳудо халқи билан Қуддус аҳолисига айт: «Эгамиз шундай демоқда: мана, Мен бошингизга соладиган кулфатни тайёрлаяпман, сизларга қарши режалар тузяпман. Бўлди энди, ҳар бирингиз ёмон йўлингиздан қайтинглар. Турмуш тарзингизни ўзгартиринглар. Эски қилмишларингиздан воз кечинглар.» Бир пайт кема дарғаси Юнуснинг ёнига келиб: “Нега сен ухлаб ётибсан? Тур, худойингга ёлвор! Балки у бизларни эсласа, ҳалок бўлмасмиз”, деди. Шунда улар Эгамизга ёлвордилар: “Эй Эгамиз! Сен Ўзингга маъқул бўлганини қилиб, бизни шу аҳволга солдинг. Эй Эгамиз! Сенга илтижо қиламиз: шу одамнинг жони учун бизларни ҳалок қилма, бегуноҳ одамнинг ўлимига бизларни жавобгар қилма.”
Выбор основного перевода