Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4
Параллельные места
Исроил халқига Менинг шу гапимни етказ: “Сизлар ўжар халқсиз. Агар Мен бир лаҳза сизлар билан борсам, сизларни қириб ташлашим мумкин. Энди зеб–зийнатларингизни ечиб қўйинглар. Мен сизларни нима қилишим тўғрисида бир қарорга келаман.” Халқ бу ваҳимали гапни эшитгач, дод солиб йиғлади. Ҳеч ким зеб–зийнатларини тақмади. Аюб туриб, қайғудан кийимини йиртиб ташлади. Кейин сочини қириб ташлаб, ерга мук тушди. Аюб кул уюмлари орасида, сопол парчаси билан яраларини қашлаб ўтирарди. Эй халқим, қизалоғим! Қанорга ўраниб, кулга белангин. Ёлғиз фарзанд учун аза тутгандек, Аччиқ–аччиқ йиғлагин. Ана, ҳалок этувчи келяпти, У тўсатдан бизга ҳужум қилади. Денгиз бўйидаги салтанатларнинг шоҳлари тахтларидан тушиб, зар чопону нақш солинган либосларини ечишади. Улар ваҳимага бурканиб, ерга ўтиришади. Бошингга келган кулфатдан даҳшатга тушиб, тўхтовсиз титрашади. Улар сен учун фарёд қилади, Аччиқ–аччиқ кўз ёшлар тўкади. Бошларидан тупроқ сочади, Кулга беланиб, ётиб олади. Шунда мен Раббий Худога ёлвордим, рўза тутиб, қанорга ўрандим, кулга беланиб, илтижо қилдим.
Выбор основного перевода