Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4
Параллельные места
Мусо тоғда узоқ қолиб кетди. Халқ Мусонинг тоғдан қайтиб тушавермаганини кўргач, Ҳоруннинг ёнига йиғилишиб, унга айтишди: — Қани, бизга худо ясаб бер, у бизни йўлда бошлаб борсин. Бизни Мисрдан олиб чиққан ўша одамга — Мусога нима бўлганини билолмаяпмиз. Мен бирон халқни ёки шоҳликни қўпориб ташлашимни, йўқ қилиб вайрон қилишимни эълон этишим мумкин. Аммо ўша халқ ёвуз қилмишларидан қайтса, Мен ҳам уларнинг бошларига фалокат келтириш ниятимдан қайтаман. Ўшанда Яҳудо шоҳи билан бутун халқ пайғамбарни ўлдирганмиди?! Аксинча, шоҳ Эгамиздан қўрқиб, Ундан марҳамат сўраган эди. Эгамиз эса шахтидан қайтиб, уларга эълон қилган фалокатни бошларига келтирмади. Биз–чи? Биз ўзимизнинг бошимизга ўзимиз фалокат келтиряпмиз–ку! Эфрайимнинг ҳасратини эшитдим: «Мени жазоладинг, ўзимга сабоқ олдим. Мен ўжар бир бузоққа ўхшаган эдим. Мени қайтар, олдингга қайтиб борай, Ахир, Эгам Худо Сенсан. Шунда Эгамиз шахтидан қайтди: “Бундай қилмайман”, деб менга айтди. Шунда Эгамиз шахтидан қайтди. Эгамиз Раббий: “Хўп, бундай ҳам қилмайман”, деб менга айтди.
Выбор основного перевода