Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан кейин Мусо уларнинг олдидан кетиб, Эгамизга илтижо қилди: — Ё Раббий! Нимага бу халқни шунчалик кулфатга қўйдинг? Нимага мени юбординг? Шунда Мусо Эгаси Худога: — Эй Эгам! — деб ёлворди, — ахир, бу халқни буюк куч–қудратинг билан Мисрдан Ўзинг олиб чиққансан–ку! Ўз халқингга Ўзинг ғазабингни сочмагин! Мисрликлар: “Эгаси уларни ёмон ният билан — тоғларда ўлдириш учун, ер юзидан қириб ташлаш учун бу ердан олиб чиққан экан”, деб айтишмасин! Қўйгин, бу ниятингдан қайтгин, ғазабингни сочиб, Ўз халқингни қириб ташламагин. Шунда Исроил шоҳи: — Эвоҳ, Эгамиз бизни — учала шоҳни Мўаб шоҳи қўлига бериш учун бир жойга тўплабди–да, — деди.
Выбор основного перевода