Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мусо орқали Исроил халқига Эгамиз қуйидаги қонунларни берди: Эгамизга хиёнат қилган, биродарига фириб берган ҳар қандай эркак ёки аёл айбдор ҳисоблансин. Бундай одам қилган гуноҳини тан олсин. Жабр чеккан томонга келтирган зарари учун товон тўласин, бунинг устига, товоннинг бешдан бир қисмини ҳам қўшиб берсин. Шоул Йўнатандан: — Менга айт–чи, нима қилдинг? — деб сўради. — Мен қўлимдаги таёқнинг учини асалга ботириб олиб, озгина татиб кўрган эдим, энди мен ўлимимга розиман, — деб жавоб берди Йўнатан. Энди ота–боболарингизнинг Худоси — Эгамиз олдида бу гуноҳларингизни тан олинглар, Унинг хоҳиши бўйича иш тутинглар. Ўзларингизни маҳаллий халқлардан айириб, бутпараст хотинларингизни қўйиб юборинглар.” Худо устингизга зулмат юбормасдан олдин, Қоронғи қирларда қоқилмасингиздан олдин, Эгангиз Худони улуғланг. Акс ҳолда, сиз кутаётган ёруғликни У зулматга айлантиради, Ўша ёруғликни тим қоронғи қилади. Мен Эгам Худога ибодат қилиб, халқимнинг гуноҳлари учун шундай деб тавба қилдим: Ё Раббий, Сен буюк ва ҳайбатли Худосан! Сени севиб, амрларингга риоя қилган бандаларингга Сен аҳдингни содиқ сақлайсан. Шундай қилиб, илгари кўр бўлган одамни иккинчи марта чақириб, дейишди: — Ростини айтаман, деб Худонинг номи билан қасам ич! Биз у Одамнинг гуноҳкорлигини биламиз.
Выбор основного перевода